НАТО иттифоқчилари Покистон, Эрон ва Россия давлатларини афғон тинчлик жараёнларини қўллаб-қувватлаш тарафдорлари эканлигини таъкидлаб ўтган.
НАТО Афғонистондаги фаолиятини 2024 йилга қадар давом эттириш ва барқарорликни таъминлашга қарор қилди. Бу ҳақида, НАТО бош котиби ўринбосари Роуз Готтемюллер Брюсселда бўлиб ўтган NATO Engages форумида маълум қилган.
Форумда Афғонистон ҳукуматини қўллаб-қувватлаш, ички вазиятни барқарорлаштириш ва афғон хавфсизлик кучларини молиявий таъминлаш бўйича қарор қабул қилинган.
НАТО иттифоқчилари, Покистон, Эрон ва Россия давлатлари афғон тинчлик жараёнларини қўллаб-қувватлаш тарафдорлари эканлигини таъкидлаб ўтган.
Шунингдек, минтақа давлатлари Афғонистондаги тинчлик ва барқарорликни қўллаб-қувватлашда ҳамда терроризмга қарши ҳамкорликда курашишда асосий ўрин тутиши қайд этилган.
Маълумотларга кўра, ҳозирги кунда Афғонистонда НАТОнинг 7,5 минг ҳарбий хизматчилари ва 15,5 мингдан ортиқ америка аскарлари мавжуд.
Санжар Жўра