...
МЕНЮ
ONLINE TV

NASA’лик олимлар Марсга роботни юборишмоқчи


11:45, 05.05.2016 Технология
 4 910

Марсга саёҳат 5 йилдан сўнг амалга оширилади.

Валькирия деб ном олган ушбу робот-гуманоид инсонлар ўрнига самога, Марс сайёрасига учади, деб хабар бермоқда “Vesti”.

Юқори технология асосида яратилган Валькириянинг базасини шамолий америкалик мутахассислар, қолган қисмларини эса британиялик олимлар тугаллашди. Кўринишидан худди инсонга ўхшагани билан Валькирия гапиришни ва эшитишни билмайди. Бироқ уринг кўриш, тушуниш ҳамда илғаш қобилияти жуда юқори. Бунда унга ўрнатилган кўплаб янги турдаги сенсорлар ва стереокамералар ёрдам беради.
 
Маълумотларга қараганда, Валькириянинг танасида лазерли радар бўлиб, у нур орқали ўртадаги масофани ўлчаш имкониятига эга.
 
Валькирияни ихтиро қилган мутахассислар унинг келажакда яна бошқа янгидан-янги имкониятларга эга бўлиши ва Марсга 5 йилдан кейин учишини айтишмоқда, дейилади хабарда. 
Умида Якубова

Теглар:Валькирия робот Марс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!