Наманган шаҳридаги “Шимолий Фарғона” каналидан 40-45 ёшлардаги номаълум эркакнинг жасади топилган.
Маълум қилинишича, курилган чоралар натижасида ушбу жиноятни 27 июнь куни марҳум Х.Б.нинг жияни О.Т. ва Наманган шаҳрида яшовчи А.А.лар марҳумнинг уйига бориб, уни бўғиб хушини йўқотгандан сўнг қасддан ўлдириб, жиноятини яшириш мақсадида уни сим билан боғлаб, “Шимолий Фарғона” каналига ташлаб юборганликлари аниқланиб, қўлга олинган.