Ушбу кутилмаган совғалардан нафақат фахрийлар, балки уларнинг оила аъзолари ҳам жуда хурсанд бўлишди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 4 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони ҳамда “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фронти фахрийлари моддий ва маънавий қўллаб-қувватланиб, уларга совға-саломлар топширилмоқда.
Наманган шаҳридан Низомхон ота Сатторов, Турсунбой ота Тожимирзаев, Уйчи туманидан Жакбарали ота Юсуповга кўп қаватли замонавий уйлардан янги хонадонлар калити топширилди. Ушбу кутилмаган совғалардан нафақат фахрийлар, балки уларнинг оила аъзолари ҳам жуда хурсанд бўлишди.