...
МЕНЮ
ONLINE TV

Наманганда олтита янги КСЗлар ташкил этилади


21:03, 04.07.2018 Жамият
 2 865

Икки ой муддатда объектларни муҳандислик-алоқа ва транспорт инфраструктураси билан таъминлаш масаласи ҳал этилиши белгиланган.

Жорий йил 2 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев “Наманган вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади. Бу ҳақда “Norma.uz” хабар берди.
 
Қарорга кўра, вилоятда олтита кичик саноат зоналари ташкил этилади.
 
 
Кичик саноат зонасининг номи (КСЗ) Кичик саноат зонаси ташкил этиладиган объект номи
1 Наманган шаҳри КСЗ “Орзу”, “Пахталиккўл”, “Юксалиш” ва “Хонобод саноат зоналари”
2 Чуст тумани КСЗ “Чуст пахта тозалаш” АЖнинг бино ва иншоотлари
3 Наманган тумани КСЗ “Янги ҳаёт” саноат зонаси
4 Поп тумани КСЗ Собиқ “Узрубероид” МЧЖ бино ва иншоотлари
5 Норин тумани КСЗ “Норин тола” АЖ фойдаланилмаётган ер участкалари
6 Тўрақўрғон тумани КСЗ Собиқ “Деҳқонмаштаъминот” АЖ ва “ПМК-148”нинг фойдаланилмаётган ер участкалари

Бу объектлар акционерлик жамияти ҳисобида бўлишинини ҳисобга олиб, уларни бюджет олдидаги қарздорлигини камайтириши учун вилоят ҳокимиятига берилади. Агарда қарздорлик бўлмаса, бу АЖларда давлат ҳиссасининг камайиши ҳисобига амалга ошади.
 
Икки ой муддатда объектларни муҳандислик-алоқа ва транспорт инфраструктураси билан таъминлаш масаласи ҳал этилиши белгиланган.
Суннатилла Абдуллаев

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар