Шавкатжон Абдуразаков Вазирлар Маҳкамасининг департамент мудири лавозимида ишлаб келган.
Сессия ишида вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят ҳокимлигининг гуруҳ ва котибиятлари, тегишли вилоят ташкилотлари раҳбарлари, шаҳардан вилоят кенгашига сайланган депутатлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган.
Шавкатжон Абдуразаков шу вақтгача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг департамент мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.
Аввалроқ, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи ҳақида хабар берган эдик. Ташриф чоғида Наманган шаҳрида қатор соҳаларда йўл қўйилган камчиликлар сабаб Наманган шаҳар ҳокими Баҳодир Бекходжаев ҳамда вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Тўлқин Дадабоев эгаллаб турган лавозимидан озод этилган эди.