22 июль куни Германиянинг Мюнхен шаҳридаги Олимпия савдо марказида теракт амалга оширилди.
Маълумотларга қараганда, жиноятчи Мюнхенда яшаб келган Германия фуқароси ҳисобланади. Унинг нима сабабдан бундай ишга қўл ургани маълум эмас.
Жиноятчининг McDonald’s ресторани ташқарисида одамларга қарата ўқ узаётгани видеога олинди.
Гувоҳлардан бирининг айтишича, жиноятчи ресторан ҳожатхонасидан отилиб чиқиб, овқат тановул қилаётган болаларга қарата ўқ узган. Полиция етиб келгач, жиноятчи ўзини ўлдирган.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг сўзларига кўра, 2011 йилнинг 22 июлида Норвегия пойтахти Осло ва Утёйа оролида Андерс Брейвик исмли шахс теракт амалга оширган эди. Натижада 77 киши ҳалок бўлган ва 150 киши жароҳатланганди. Мюнхендаги фожиа эса Норвегиядаги воқеаларга роппа-роса беш йил тўлганда юз берди.