...
МЕНЮ
ONLINE TV

Музқаймоқда ҳам зарарли бактериялар бўлади...ми?


15:25, 27.07.2017 Саломатлик
 2 692

Мутаҳассисларнинг таъкидлашича, музқаймоқ тайёрлаш жараёнида йўл қўйилган хато истеъмолчининг саломатлигига жиддий зарар етказиши мумкин.

Германиянинг санитария-эпидемиология лабораторияси тадқиқотчилари ёз фаслида музқаймоқ истеъмол қилишнинг саломатлик учун хавфли жиҳатлари ҳақида огоҳлантирди.
 
Ташкилотнинг расмий сайтида келтирилишича, музқаймоқда бактериялар ва микроблар тез кўпаяди. Зарарли бактериялар музқаймоқни тайёрлаш жараёни ва сақланиш тартиби бузилган ҳолатларда юзага келиши мумкин.
 
Шарикли музқаймоқ идишда ёки ускунада бир сутка қолиб кетиши мумкин эмас. Шунингдек, бу ширинлик етарли даражадаги совуқ ҳароратда сақланмаса, микроблар пайдо бўлади ва улар тарқалади.
 
Музқаймоқ ичида бўшлиқ қолса, ўша жойда бактерия юзага келиш хавфи бор. Кафе ва ресторанларда ширинлик учун бериладиган қошиқ тозалаги ҳам муҳим жиҳатдир. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Музқаймоқ Хавфли бактерия ва микроблар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!