Эътиборингизга мукофотга сазовор деб топилган тасвирлар ҳавола этилади
Маълумот учун, Пулитцер АҚШнинг энг обрўли совринларидан бири бўлиб, у адабиёт, журналистика, мусиқа ва театр соҳаларидаги энг яхши иш учун берилади.
Яқин Шарқдаги нотинч вазият туфайли минглаб одамлар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлмоқдалар. Улар Европа давлатларига тинч ҳаётни истаб интилмоқдалар.
Бу тасвирларни кўрган ҳар бир кишининг қалби ларзага келиши тайин. Тез суратларда ўзгариб бораётган дунёнинг турли чеккаларида кечаётган оғир вазият, уруш ўчоқларида бир бурда нонга зор бўлаётган болалар, фарзанд доғини кўраётган ота-оналар, кўзида ёш билан охирги нафасига қадар яшашга умид боғлаётган кексаларнинг ҳаётини кўра туриб, уларни бу кўйга солганларга, инсон номига доғ тушириб, ҳайвоний ишларга қўл урганларга лаънат айтасан киши.
Баъзан ҳаётидаги майда муаммолардан, машинасини янгисига алмаштира олмаётгани, тўйига фалончи юлдузни чақиришга озгина маблағи етмаётганидан нолиётганларга дуч келамиз. Суратда акс этган одамлар эртасини ўйлаш уёқда турсин бугун қорни қандай тўйишини ҳам билмайди. Наҳот, шукур қилишимизга шуларнинг ўзи камлик қилса? Истиқлол берган улуғ неъматлар сабаб бугун устимиз бут, қорнимиз тўқ, эртамизга ишонч билан боқяпмиз. Кексалар дуога қўл очганда, бежизга юртга омонлик, тинчлик, ободлик сўрашмайди. Зотан тинч ва осойишта мамлакат эртаси ҳақида қўрқмай ўйлайди, бугунгидек тўйлар қилади, бошини сарбаланд тутади.
Қуйида “Reuters” нашрининг мукофотга сазовор деб топилган фотосуратлари эътиборингизга тақдим этилади.