Кортеж соатига юз километр тезлик билан ҳаракатланган.
АҚШнинг Бирлашган миллатлар ташкилотидаги вакили Саманта Пауэр кетаётган кортеж Камеруннинг Моколо шаҳарчасида ёш болани уриб кетди ва ўлдирди. Кортеж қарийб 100 км/с тезликда ҳаракатланаётган эди. Бу ҳақда “The Independent” хабар берди.
Хабарга кўра, кортеждаги зирҳли жип тўсатдан йўлга отилиб чиққан болани уриб юборган. Моколо шаҳарчасига Пауэр хоним ёрдамчилари ва журналистлар билан бирга Ғарбий Африкадаги бир қатор нотинч ҳудудлардан келган қочоқлар билан учрашишга келган.
Саманта Пауэр юз берган бахтсиз ҳодисадан чуқур афсусда эканлигини айтди. У ҳалок бўлган боланинг оиласи билан учрашди ва уларга ўз ҳамдардлигини билдирди. Пауэр хоним воқеа юз берган жойга бир неча соатдан кейин қайтиб келди ва боланинг ота-онаси билан кўришди, дейилади хабарда.
Зирҳланган жип болани уриб юборгач, дарҳол тўхтаган, аммо АҚШ хавфсизлик кучларининг буйруғига билан хавфдан ҳоли бўлмаган ҳудудда ҳаракатланишда давом этган. Кортеждаги тез ёрдам машинаси болани дарҳол шифохонага олиб борди. Мудҳиш воқеадан сўнг америкалик элчининг кортежи кун бўйи секин ҳаркатланди.

Руслан Сулаймонов