Ўзбекистонга ташриф буюрган халқаро кузатувчилар ва ОАВ вакиллари
Тошкентда “PRESS-CLUB: ELECTIONS.UZ-2016” матбуот клуби ўз ишини давом эттирмоқда. Пресс-клуб халқаро кузатувчилар, хорижий ва маҳаллий ОАВлар, давлат ташкилотлари вакилларини бир майдонга жамлади.
Муҳаммад Ража Толиб, “Ois Today” нашри бош муҳаррири(Малайзия):
— Менинг Ўзбекистонга биринчи ташрифим. Айнан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов жараёни сабаб юртингизга ташриф буюрганимдан хурсандман. Бу ерга келиб мен юртингизда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича олиб борилаётган ишларни кўриб қойил қолдим. Ҳаммаси очиқ ва ошкора ташкил этилган. Номзодларнинг сайловолди ташвиқоти ҳам таҳсинга сазовор. Адолатлилик тамойилига асосланган ушбу сайлов жараёнига тайёргарлик кўриш ва номзодларнинг сайловолди дастурларини аҳолига тезкор ва сифатли етказиш учун ташкил этилган “PRESS-CLUB: ELECTIONS.UZ-2016” матбуот клубида яратилган шароит мени қувонтирди. Бу ерда журналистларнинг муҳим жараёнга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича экспертларнинг фикрини тезкорлик билан олиб, аҳолига ОАВ орқали етказишга уринишини юқори баҳолайман.
Бундан аввал мен Ҳиндистон ва Сингапур мамлакатларида ўтказилган сайлов жараёнида ҳам иштирок этганман. Юртингизда бу борада олиб борилаётган ишлар мен иштирок этган ўша мамлакатларникидан кўра анча юқори. Ҳиндистон ва Сингапурда бўлиб ўтган сайлов жараёнидаги иштироким давомида Ўзбекистонники каби шароит ва имкониятларга гувоҳ бўлмаганман. Мамлакатингиз бу борада анча юқори салоҳиятга эга эканлигини алоҳида эътироф этишим мумкин.
Эртага бўлиб ўтаётган муҳим жараён Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоди қўйилганлар ўртасида кучли рақобат бўлишини тахмин қиляпман. Номзодларнинг сайловолди дастури билан танишганим сабаб шундай фикрга келдим.