...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мустақиллик майдонида янги йил арчасини қуриш ишлари бошланди


10:41, 16.12.2015 Жамият
 3 848

Мустақиллик майдонидаги байрам томошалари жорий йилнинг 28 декабридан 2016 йилнинг 8 январигача давом этади.

Ҳар йили янги йил арафасида бош майдонимиз – мустақиллик майдонини байрамга хос тарзда безатиш анъана айланган. Тошкентликлар ва пойтахт меҳмонларининг байрамни муносиб қарши олиши учун бу майдон ҳар йили ўзгача кўриниш касб этади.

15 декабрдан бошлаб Мустақиллик майдонида маҳобатли янги йил арчаси ва савдо расталарини қуриш, умуман, майдонни байрамона кўринишда безатиш ишлари бошлаб юборилди. Бу йилги арчанинг неча метр бўлишию савдо расталари, шунингдек, меҳмонлар учун яратилаётган шароит ва қулайликлар, атракцион ҳамда томошалар ҳақида ҳозирча аниқ маълумотлар берилмаяпти. Бироқ бу йилги байрам арчаси ва унинг атрофидаги томошалар ҳар йилгидан фарқ қилиши аниқ.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Мустақиллик майдонидаги янги йил арчаси байрам тадбирлари жорий йилнинг 28 декабридан 2016 йилнинг 8 январига қадар давом этади.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Ўзбектеатр” ижодий уюшмаси, “Тошшаҳарнур” унитар корхонаси, Тошкент шаҳар ободонлаштириш бош бошқармаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги савдо департаменти, Тошкент шаҳар ИИББ, ФВВ ходимлари юртдошларимизнинг байрамни муносиб кутиб олиши ва оила аъзолари билан ҳордиқ чиқариши учун ҳаракатни бошлаб юборишган.

Шунингдек, пойтахтимизнинг Хадра майдони ва Чилонзор тумани Roison компанияси қаршисида ҳам янги йил байрамига аталган арчаларни қуриш ишлари бошлаб юборилди.
Қамариддин Шайхов

Теглар:Мустақиллик майдони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар