Мун Чжэ Ин 2012 йилда мамлакат президентлигига ўз номзодини қўйган эди. Ўшанда у Пак Кин Хега имкониятни бой берган.
Эндиликда унинг ўрнини Хенинг президент сайловларидаги рақиби Мун Чжэ Ин эгаллаши мумкинлиги айтилмоқда.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, мамлакат президенти бўлишга бошқалардан кўра айнан Мун Чжэ Иннинг имкони кўпроқ. Айни вақтда Жанубий Корея провинциялардаги респондентларнинг қарийб 30 фоизи Мун Чжэ Ин номзодини қўллаб-қувватламоқда.
Маълумот учун, Мун Чжэ Ин 2012 йил мамлакат президентлигига ўз номзодини қўйганди. Ўшанда Пак Кин Хе ғалаба қозонган эди.
Пак Кин Хе 2012 йил 19 декабрда “Сэнури” партиясидан номзод сифатида 51,6 фоиз овоз тўплаган ҳолда Корея Республикасининг президенти этиб сайланган. Сайловда унинг рақиби Мун Чжэ Ин 48 фоиз овоз тўплаган.