Фалокат ҳудудида бошпанасиз кишилар кичик уйчаларни қуриб истиқомат қилишган
Эфиопия пойтахти Аддис-Абеба яқинида “Коше” чиқиндихонаси жойлашган. У ерда ахлат уюмининг кутилмаганда ўпирилиб кетиши оқибатида 46 киши вафот этди. Бу ҳақда “Vzglyad.az” хабар қилмоқда.
Дастлабки маълумотларда ўпирилиш натижасида 35 кишининг нобуд бўлгани айтилганди. Чиқиндилар остида олиб борилаётган қидирув ишлари натижасида яна 9 кишининг жасади топилди.
11 мартдан 12 мартга ўтар кечаси содир бўлган кўнгилсизлик чоғида чиқиндихона атрофида тахминан 150 киши бўлган. Улардан 46 нафари ўлик ҳолда уюмлар тагидан топилди. 37 киши ҳаёти сақлаб қолинган.
Маълумотларга кўра, уй-жойсиз фуқаролар чиқинди уюми атрофида кичик уйчаларни қуриб яшаб келган.
“Уйимиз чиқинди уюмининг ўпирилиши оқибатида бузилиб кетди. Воқеа содир бўлган вақтда уй ичида онам ва уч синглим бор эди. Уларнинг тақдири нима кечганини билмайман”, дейди маҳаллий фуқаро Тебежу Асрес.
Ҳозирда чиқиндилар уюми остидан қолганларни қидириш давом этмоқда.

Умида Якубова