...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мугабенинг рафиқаси партиядан ўчирилади


21:06, 18.11.2017 Олам
 3 176

Эммерсон Мнанга президентлик лавозимини эгаллаш учун ҳаракат қилганликда айбланган.

Зимбабведаги “Ватанпарвар фронт" партияси мамлакат президентининг хотини, партиянинг аъзоси бўлган Грейс Мугабени чақириб, уни партия аъзолигидан чиқишини айтишди.
 
"Herald" нашрининг ёзишича, 52 ёшли Грейс Мугабе 2014 йилда партия вакилларининг ташаббуси билан аъзоликка қабул қилинган эди.
 
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 ноябрь куни Роберт Мугабенинг ўрнига президент бўлиш учун номзодини илгари сурган вице-президент Эммерсон Мнанга ва президентнинг рафиқаси Грейс ўртасида ўзаро келишмокчилик келиб чиққан эди.
 
Ўшанда Мугабе хоним Эммерсонни президентлик лавозимини зўрлик билан эгаллашга уринишда айблаган эди.
 
Хабарингиз бор, 15 ноябрь куни Минтақавий қўмита Роберт Мугабега президентлик лавозимини тарк этиш ва партиянинг биринчи котиблигидан истеъфо беришини талаб қилиб овоз берди.
 
Ҳозирда уй қамоғига олинган Роберт Мугабе ва унинг яқинларининг айтишича, Роберт Мугабенинг соғлиги яхши бўлса, у мамлакат раҳбарлигини тарк этмоқчи эмас.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Зимбабве Грейс Мугабе Партия Эммерсон Мнангаг 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!