...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бегона аёл билан гаплашиш жиноятми?


20:42, 18.11.2017 Олам
 9 542

Саудия Арабистонида аёлларга футбол майдонларига боришга рухсат берилган эди..

Саудия Арабистонида полиция номаълум аёл билан қисқа муддат гаплашган эркак кишини қамоққа олди.
 
Макка шаҳрида жойлашган ресторанлардан бирининг видеокузатувида ёзиб қолинган бу ҳолат ушбу эркак нисбатан жиноят иши очилишига сабаб бўлган.
 
Саудия Арабистони қонунларига кўра, кўчада бегона эркак ва аёлнинг гаплашиш жиноят ҳисобланади.
 
Ижтимоий тармоқларда уларнинг бу гаплашиб тургани ҳолати ҳеч нарсани англатмаслигини айтишсада, айрим фойдаланувчилар зудлик билан уларга чора кўрилиши кераклиги борасида ўз фикрларини билдиришмоқда.
 
“Daily” ахборот манбасининг ёзишича, полиция ходимлари тез фурсатда эркак кишининг шахсига ойдинлик киритишган ва унга нисбатан тегишли моддаларга асосан жиноий иши очган.
 
Яхши биламизки, яқингача Саудия Арабистонида яшайдиган аёлларга футбол майдонларига бориб учрашувларни кузатишга умуман рухсат берилмасди. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Саудия Арабистони Видеокузатув Полиция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!