...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мудҳиш қотиллик: Танишини ўлдириб, жасадини каналга улоқтирди


15:55, 13.07.2018 Жамият
 10 448

Воқеа Тошкент туманида содир бўлган.

11 июль куни Тошкент туманида икки фуқаронинг жанжали оқибатида бир киши вафот этган. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Воқеа туманнинг Гулистон МФЙда содир бўлган. Айнан шу маҳаллада яшовчи И.Равшанов (исми ўзгартирилган) маст ҳолда таниши Р.Анваров (исми ўзгаритирилган) билан жанжаллашиб, унинг юз ва бош қисмига қўли билан кучли зарба берган.
 
Оқибатда Р.Анваров олинган жиддий жароҳатлар сабаб вафот этган. И.Равшанов жиноятни яшириш учун жасадни яқин атрофдаги Боғи-бўстон каналига ташлаб юборган. Кўрилган чоралар натижасида И.Равшанов қўлга олинган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Жиноят Тошкент тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар