...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мосулда портлаш. 15 киши қурбон бўлди


13:41, 17.01.2017 Олам
 2 765

Маълумотларга кўра, вафот этганлар орасида 1 нафар ҳарбий хизматчи ҳам бўлган.

Ироқнинг Мосул шаҳрида 17 январь куни юз берган иккита портлаш 15 кишининг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда “PressTV” телеканали хабар бермоқда.
 
Маълумотларга кўра, қурбон бўлганлар орасида 1 нафар ҳарбий хизматчи ҳам бўлган. Тал Ябес туманида юз ерган портлаш ҳақида бошқа маълумотлар ҳозирча ошкор қилинмаяпти.
 
Мосул шаҳрини ИШИД жангариларидан озод қилиш бўйича операция 2016 йилнинг октябрь ойида бошланган эди. Ироқнинг ҳарбийлари бошчилигида шаҳарнинг 90 фоиз шарқий қисми қайтариб олинди, бироқ ғарбий қисми ҳамон террорчилар назорати остида қолмоқда.
Дурдона Расулова 

Теглар:Портлаш Мосул ИШИД 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!