Улар олов ичида бўлган бинонинг ичкарисида қолиб кетганликлари тахмин қилинмоқда.
Ёнғин оқибатида бир неча киши жабрланди. Минглаб кишилар эвакуация қилинди. Кейинчалик ўт ўчирувчилар томонидан олов бартараф этилди.
Умумий ҳисобда 55 минг квадрат метр майдон олов ичида қолган. Бинонинг бир қисмида том қулаб тушган, икки қаватли савдо марказининг девори ҳам вайрон бўлган.
Мазкур ёнғин оқибатида бозорда 6 киши бедарак йўқолган. Улар Ўзбекистон фуқаролари эканлиги айтилмоқда. Бу ҳақда “Пятый канал” хабар берди. Улар олов ичида бўлган бинонинг ичкарисида қолиб кетганликлари тахмин қилинмоқда.