...
МЕНЮ
ONLINE TV

Москвада душга қўл телефони билан кирган қиз ўлик ҳолда топилди


15:57, 29.06.2016 Олам
 6 415

Москвада 15 ёшли ўсмир қиз смартфонда гаплашаётиб вафот этди

Кеча, 28 июнь куни Москвадаги кўп қаватли уйларнинг бирида итиқомат қилувчи 15 ёшли қиз ўз уйининг ювиниш хонасидан ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда “Dayonline.ru” нашри хабар бермоқда.
 
Маълумотларга кўра, 28 июнь куни тонгги 08:00 атрофида қизнинг онаси ундан хабар олиш учун уйга қўнғироқ қилган. Қизи билан суҳбатдан сўнг, ҳаммаси яхши эканига амин бўлган аёл шаҳар ташқарисидаги дала ҳовлисидан соат 15:00да қайтган. Бироқ уйнинг ювиниш хонасига кирган аёл қизини ўлик ҳолда топган.
 
Аниқланишича, ўсмир қиз уйда ёлғиз бўлган. У онаси билан коллежга ҳужжат топшириш учун бориш олдидан ювиниш хонасига кирган. Гарчи Sony брендига тегишли қўл телефонининг қувват миқдори тўлиқ бўлсада, қизалоқ уни қувватлагичга улаган ва шу ҳолатда ваннада ювинаётиб дугоналари билан суҳбатлашган, SMS ёзишган. Кутилмаганда қувватлагич сувга тушиб кетиб, ичига сув кирган ва ўсмир қизни ток урган. У ўша заҳотиёқ жон берган.

Хабарда айтилишача, Марҳуманинг бош бармоғида смартфон телефони устида кучли ток зарядидан қолган доғ қолган.
Умида Якубова

Теглар:Москва 15 ёш Смартфон Sony 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Malika
09:35 30.06.2016

iltimos ehtiyot bulungla.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!