Ўтган йилнинг ноябрь ойидан буён Туркия ва Россия раҳбарлари ўртасидаги муносабатларга путур етганди.
Икки давлат раҳбари ўртасидаги бу суҳбат ўтган йили ноябрь ойидаги Су-24 воқеасидан сўнг биринчиси бўлди.
Путиннинг қўнғироғи Эрдўғаннинг 27 июнь куни йўллаган хатига жавоб сифатида хизмат қилди. Эрдўған ўз мактубида Су-24 воқеасидан афсусда эканлигини айтди ва ҳалок бўлган учувчининг оиласига ҳамдардлик билдирди.
Турк нашрларидан бирининг ёзишича, Путин ва Эрдўған ўртасидаги телефон мулоқоти жуда самимий ўтган. Суҳбат ҳақидаги батафсил маълумотлар кейинроқ эълон қилинади.
Шуни айтиб ўтиш жоизки, Туркия ва Россия раҳбарлари етти ойдан буён мулоқот қилмаган эди.