...
МЕНЮ
ONLINE TV

Москва вилоятида тўйи бўлаётган келин сувга ғарқ бўлди


13:08, 04.07.2016 Олам
 5 358

Маросим иштирокчилари сув омборининг тақиқланган ҳудудида чўмилдилар, оқибатда ҳалокат юз берди.

Москва вилоятининг Клязьминск сув омборида тўй маросими нишонланаётган пайтда келин сувга ғарқ бўлди. 32 ёшли аёлнинг ҳалок бўлгани ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълум қилди, дея РИА хабар бермоқда.
 
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, 2 июль куни тўй маросимини нишонлаётган одамлар қирғоқнинг бир тарафидан бошқа томонига ўтишга аҳд қилдилар. Қуруқликка бир неча метр қолганда келин сув тубига ғарқ бўлди, унинг ёнида сузиб кетаётган дугонаси эса келинни қутқара олмади.
 
Воқеа жойига дарҳол қутқарувчилар чақирилган ва марҳуманинг жасади 3 июль куни топилган. Маълумотларга қараганда, сув омборининг бу ҳудудида чўмилиш тақиқланган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Москва Клязьминск 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!