Россияда 2020 йилгача жамоат транспортларининг ярми электробусларга айлантирлиши мумкин.
Электробуснинг салони турникет билан жиҳозланмаган, йўл ҳаққи валидатор орқали тўланади. Тўхташ пайтида транспорт воситаси йўловчиларга қулайлик туғдириш учун бир томонга оғади.
Маълумотларга қараганда, Россияда 2020 йилгача мамлакат жамоат транспортлари экологик жиҳатдан зарарсиз бўлиши режалаштирилган.
Москва шаҳридаги троллейбуслар ўрнини ҳам электробуслар эгаллаши кутилмоқда.
Маълумот ўрнида, электробус автоном механик тарзда ҳаракатланувчи транспорт воситаси ҳисобланади. Бундай турдаги ҳаракат воситаларида махсус қувват йиғувчи ускуналар (батарея) бўлиб, улар электродвигателни ҳаракатлантиради. Электробусларнинг баъзи турларида турли хил ёқилғи билан ишловчи генераторлар бор.