Москва аҳолиси учун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ерости бошпана ҳозирлади.
Вазирликнинг Москвадаги раҳбари Андрей Мишенконинг сўзларига кўра, фуқаролар муҳофазаси ходимлари шаҳар остидаги иншоотда тўлиқ жиҳозлаш ишларини олиб бориши натижасида ушбу бошпанага Москванинг барча аҳолисини сиғдириш имкони пайдо бўлди, дея хабар беради “ТВ-Новости” расмий сайтида.
Идора вакилининг айтишича, айни пайтда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кўплаб тадбирлар ўтказилмоқда.
ФВВ, хусусан, норматив-ҳуқуқий база яратмоқда, бошқарув ва огоҳлантириш тизимини замонавийлаштириш режаларини ишлаб чиқяпти.