Ишдан бўшатилган 562 киши ўрнига янги кадрлар қидирилмоқда. Сиз улардан бири бўлишингиз мумкин.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Молия вазирлиги тизимидаги бўшаб қолган иш ўринларига захира кадрлар рўйхати шакллантирилаётгани муносабати билан молия-иқтисод йўналиши бўйича олий маълумотга эга Ватанпарвар, фидойи, ташаббускор, шижоатли, иқтидорли ёшларни ишга таклиф этмоқда.
Ишга кирмоқчи бўлганлар жорий йилнинг 30 декабрига қадар info@yi.uz электрон манзилига ўз резюмеларини юборишлари мумкин.
Маълум қилинишича, келиб тушган ҳужжатлар ўрганилиб, танлаб олинган номзодлар Ёшлар иттифоқига суҳбатга чақирилади.