Молия вазирлиги марказий аппарати бошқарувчилар сони ортади.
Мазкур қарорда аудиторликни ривожлантириш ва назоратга олиш учун Молия вазирилиги тизимида янги бўлим очилиши белгиланди.
Янги бўлим Молия вазирлигининг Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти бошқармаси таркибида ташкил этилади. Тўртта штат бирлигидан иборат бўлувчи бўлим – Профессионал ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ва аудиторлик ташкилотлари иши сифатини ташқи назоратдан ўтказиш бўлими деб номланади.
Шу сабабдан Молия вазирлиги марказий аппарати бошқарув ходимларининг чекланган сони мос равишда оширилади.