Ҳаракатлар стратегиясига кўра, миллий валютада нархлашга ҳамма ўтади.
Жорий йил сўнгига қадар мобил операторлар ва интернет-провайдерлар тарифлари ва тўловлари қатъий равишда миллий валютада белгиланади ва тўланади. Бу ҳақда Usenet 2017 конференциясида хабар берилди.
Қайд этилишича, бу борада истеъмолчилардан, жумладан, корпоратив мижозлардан кўплаб шикоятлар келиб тушган. Улар хизматларнинг АҚШ долларида нархланиши билан боғлиқ ноқулайликлардан норози бўлишган.
“Ўтиш жараёни ўзи катта маблағларни талаб қилади, бу арзонга тушадиган тадбир эмас. Бироқ Ҳаракатлар стратегиясига кўра, миллий валютада нархлашга ҳамма ўтади: мобил операторлар ҳам, интернет-провайдерлар ҳам. Қарор шу йилнинг охиригача ишлаб чиқилади ва кейинги йилдан татбиқ этилади”, дейди Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Умиджон Аъламов.

Бобур Жалолов