...
МЕНЮ
ONLINE TV

Покистонда портлаш: камида 10 киши ҳалок бўлган


13:46, 25.04.2017 Олам
 1 814

Йўлга жойлаштирилган мина микроавтобус турган вақтда, аниқроғи, унга йўловчилар чиқаётганда ҳаракатга келтирилган.

Бугун, 25 апрель куни Покистоннинг Афғонистон билан чегарадош шимоли-шарқий қисмида портлаш рўй берди. Оқибатда камида 10 киши ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда. Шунингдек, яна бир неча киши яраланган. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар тарқатди.
 
Портловчи восита масофадан туриб бошқарилган. Йўлга жойлаштирилган мина микроавтобус турган вақтда, аниқроғи, унга йўловчилар чиқаётганда ҳаракатга келтирилган.
 
Айтиш керакки, қурбонлар орасида аёллар ва болалар ҳам бўлган. Шикастланганлар Парачинор шаҳридаги шифохонага жойлаштирилган. Шунингдек, яраланганларни Пешовар шаҳрига эвакуация қилиш учун вертолёт жалб этилган.
 
Ҳозирча террорчилик гуруҳларидан ҳеч бири мазкур воқеа юзасидан масъулиятни ўз бўйнига олмаган.
 
Айрим манбаларда қайд этилишича, Покистонда март ойи ўрталарида 19 йиллик танаффусдан сўнг илк марта аҳолини қайта рўйхатга олиш ишлари ўтказилмоқда. Автобус ичида рўйхатга олувчи шахслар бўлгани айтилмоқда. Аммо айни вақтда бу борада аниқ баёнот берилмаган.
Дурдона Расулова

Теглар:Покистон Портлаш Автобус 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Ростовда портлаш!

12:38, 14.01.2019 10 507

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!