...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев Ҳиндистонга жўнаб кетди


10:45, 30.09.2018 Жамият
 2 787

Мирзиёев давлат ташрифи билан Ҳиндистонга кетди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 сентябрь – 1 октябрь кунлари Ҳиндистонга расмий ташриф амалга ошириши ҳақида хабар берган эдик.

Бугун,  30 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Ҳиндистонга жўнаб кетди. 

Мавзуга доир:
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга нима мақсадда кетгани маълум бўлди


Ташриф давомида Президент Рам Натҳ Ковинд, Бош вазир Нарендра Моди ва Ҳиндистоннинг бошқа раҳбарлари билан учрашув ва музокараларда давлатлараро ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг аниқ йўлларини кўриб чиқиш,  минтақавий ва халқаро сиёсатнинг муҳим масалалари юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.
 
Президент Шавкат Мирзиёев Нью-Дели шаҳрида савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларидаги икки томонлама алоқаларни ривожлантиришнинг амалий жиҳатларини,  жумладан, Ўзбекистон – Ҳиндистон ишбилармонлар кенгашини таъсис этиш таклифини муҳокама қилиш учун Ҳиндистоннинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказади.
 
Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси ташриф доирасида Ҳиндистоннинг қадимги пойтахти, жаҳонга машҳур меъморий обида – муҳташам Тож Маҳал жойлашган Агра шаҳрига ташриф буюради.
 
Ташриф якунида Ўзбекистон Президенти ва Ҳиндистон Бош вазирининг қўшма баёноти қабул қилиниши, Ўзбекистон – Ҳиндистон муносабатларини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш учун ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга қаратилган салмоқли ҳукуматлараро ва идоралараро келишувлар, икки мамлакат ҳудудлари ва муассасалари ўртасида ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.
Айюб Мустафо

Теглар:Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар