
Ўзбекистон раҳбари Ҳиндистон Республикаси Президенти Рам Натҳ Ковинд билан учрашув ўтказди
Ўзбекистон Президенти “Раштрапати Бхаван” саройида Ҳиндистон Республикаси Президенти Рам Натҳ Ковинд билан учрашув ўтказди.
Саройдаги расмий қабул маросимига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси Зироат Мирзиёева билан ташриф буюрган. Уларни Ҳиндистон Республикаси Президенти Рам Натҳ Ковинд турмуш ўртоғи Савита Ковинд билан қаршилаган.
Маълумот ўрнида, Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга сафари бугун, 1 октябрь куни якунига етади.