Учрашув якунида икки давлат ўртасида Ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Бугун, 18 январь куни Ҳиндистоннинг Гужарат штати маркази Гандинагар шаҳрида бошланадиган “Жўшқин Гужарот – 2019” IX халқаро инвестиция саммити аввалида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистон – Ҳиндистон ҳамкорлиги, халқаро ва минтақавий сиёсатга доир долзарб масалалар юзасидан музокаралар ўтказилди. Учрашув якунида икки давлат ўртасида Ўзаро англашув меморандуми имзоланди.