Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тойиб Эрдўған мулоқотни кенгайтирилган таркибда давом эттирдилар.
Унда расмий делегациялар аъзолари, вазирлик ва йирик компаниялар раҳбарлари иштирок этди. Музокарада икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.