Президентлар Бухоронинг диққатга сазовор тарихий жойларини томоша қилишди.
Бугун, 1 май куни Президентлар Бухоро шаҳридаги хонларнинг тарихий Арк қўрғонига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар қилди.
Бухоро шаҳридаги ушбу қадимий қалъа ўзбекларнинг бой тарихи, маданияти, этнографияси, хорижий давлатлар билан ижтимоий-иқтисодий алоқаларидан гувоҳлик беради.
Шунингдек, Туркия Президентининг Бухорога ташрифи доирасида икки давлат раҳбарлари Арк-вилоят ўлкашунослик музейи билан танишди ва бу ердаги ноёб осори-атиқаларни кўздан кечирди.