...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев Тожикистон парламенти палата раиси билан музокаралар ўтказди


10:51, 10.03.2018 Жамият
 1 714

Президент Душанбе шаҳрида Тожикистон Республикаси парламентининг Мажлиси намояндагон палатаси раисини қабул қилди.

Бугун, 10 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси парламентининг Мажлиси намояндагон палатаси раиси Шукуржон Зуҳуровни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Учрашувда Ўзбекистон Президентининг Тожикистонга давлат ташрифи ўзаро муносабатлар тарихида янги саҳифа очгани, томонларни қизиқтирган барча масалалар бўйича якдил келишувларга эришилгани қайд этилди.
 
Айниқса, давлат чегараси бўйича шартнома ва фуқароларнинг ўзаро қатновига қулайлик яратишга оид битим мамлакатларимиз муносабатлари, халқларимизнинг дўстона алоқаларига замин бўлиши алоҳида таъкидланди.
 
Автомобиль ва темир йўлларнинг очилгани, Ишбилармонлар кенгаши тузилгани ҳам бу борада муҳим ўрин тутади. 
 
Музокаралар давомида Олий даражада имзоланган ҳужжатларни ратификация қилиш, парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларига тўхталиб ўтилди.
 
Шунингдек, Қонун чиқарувчи органлардаги дўстлик гуруҳлари ишини фаоллаштириш, ўзаро ташрифлар ва тажриба алмашинувни кўпайтириш зарурлиги қайд этилди.
Икром Раҳмон

Теглар:Ўзбекистон Тожикистон Шукуржон Зуҳуров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар