Бироз аввал, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 20 сентябрь куни жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.
Танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, вазир ўринбосари Ойбек Қосимов, Миллий Олимпия қўмитаси президенти–ЎФА вице-президенти Умид Аҳмаджонов, Қурилиш вазири Абдуқаҳҳор Тўхтаев иштирок этган.
Йиғилишда федерацияларнинг иши сустлиги сабабли от спорти, сузиш, қиличбозлик, ўқ отиш ва жамоавий спорт турлари бўйича халқаро мусобақаларда яхши натижаларга эришилмаётгани танқид қилинган. Шу боис Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Наманган ва Тошкент вилоятларида ташкил этилаётган олимпия тайёргарлиги марказларини 2020 йилга қадар фойдаланишга топшириб, уларда Хитой тажрибасини қўллаш, яъни спортчиларнинг марказда доимий истиқомат қилиб, мақсадли тайёргарлик кўриш тизимини йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Мутасадди раҳбарларга барча спорт федерациялари фаолиятини танқидий ўрганиб, уларнинг ишини, айниқса, селекция йўналишини тубдан яхшилаш, раҳбар кадрларнинг масъулиятини ошириш топширилди.
Малакали мураббийлар камлиги, хусусан, қишки спорт турлари бўйича мутахассислар етишмаслиги қайд этилди. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига мураббийлар тайёрлашни такомиллаштириш, уларга лицензия бериш механизмини соддалаштириш вазифаси қўйилди.