Учрашув Қозоғистон Республикасида бўлиб ўтди.
Қозоғистон Президенти матбуот хизматининг маълум қилишича, норасмий учрашув вақтида давлат раҳбарлари мамлакатлар ўртасидаги муҳим ҳамкорлик масалаларини, шу жумладан, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларни муҳокама қилган.
Бундан ташқари Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россиянинг МДҲ ва бошқа халқаро ташкилотларда биргаликда ҳаракат қилиши масаласига ҳам тўхтаб ўтилган.