...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев Ўзбекистонга олиб келинган навбатдаги “орзу лайнери”ни бориб кўрди


17:58, 18.05.2018 Жамият
 4 926

Президент Миллий авиакомпания орқали қатновчи йўловчиларни кўпайтириш, одамларга қулайликларни ошириш зарурлигини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Вашингтондан қайтиб, Тошкент халқаро аэропортида янги Boeing 787 Dreamliner самолётини кўздан кечирди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Dreamliner, яъни “орзу лайнери” деб номланувчи ушбу ҳаво кемаси 14 минг километрга тўхтовсиз уча олади. 270 йўловчи ўрнига эга. Самолёт борти композит материаллардан тайёрлангани ёқилғи тежамкорликни таъминлайди. “Ақлли” технологиялар, салондаги камфорт йўловчиларга замонавий қулайлик яратади.


 
Маълумки, илгари 2 та шундай самолёт сотиб олинган эди. Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил февраль ойидаги топшириғига мувофиқ, жуда қисқа вақтда яна битта Dreamliner харид қилинди. Давлат раҳбарининг АҚШга расмий ташрифи якунида ушбу ҳаво кемаси Ўзбекистонга олиб келинди.
 
Шавкат Мирзиёев ушбу авиалайнерни кўздан кечирди, хизмат кўрсатиш учун яратилган шароитлар билан танишди. Миллий авиакомпания орқали қатновчи йўловчиларни кўпайтириш, одамларга қулайликларни ошириш зарурлигини таъкидлади.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари”дан маълум қилишларича, куни кеча Вашингтон шаҳрида миллий авиакомпания билан АҚШнинг “Боинг” компанияси ўртасида битим имзоланган. 2019 йилда иккита, 2020 йилда яна битта Dreamliner олиб келинади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Боинг-787 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар