Навоий вилоятида бир нечта истиқболли режалар амалга оширилади.
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида Навоий вилоятига ташриф буюргани ҳақида хабар қилган эдик.
Мазкур ташриф давомида Президент вилоятдаги бир нечта туманларда амалга оширилиши керак бўлган истиқболли топшириқларни берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати маълум қилди.
Хусусан, ёшларига катта имкониятлар яратиш мақсаддида вилоятнинг тўртта туманида кутубхоналар бунёд этилишини айтиб ўтилди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев шундай деди:
“Томди, Учқудуқ, Конимех ва Зарафшон ёшлари учун замонавий кутубхона бунёд этилади, улар ихтиёрига 4 та “Isuzu” русумли автобус берилади”.
Шунингдек, Учқудуқ туманида замон талабларига жавоб берувчи мактабгача таълим муассасаси қурилиши таъкидланди.
Зарафшон шаҳрида эса қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, қарийб 2 минг бошга мўлжалланган қорамолчилик комплекси, музлаткичли омборхоналар барпо этиш, балиқчилик хўжалиги, иссиқхоналар ташкил этиш лойиҳалари амалга оширилиши белгиланди.
Конимех туманида жиддий ўзгаришлар бўлиши белгиланди. Хусусан, тумандаги тиббиёт бирлашмаси тасарруфига тоғли ҳудудда ҳаракатланишга мўлжалланган бешта “Тез ёрдам” автомобили тақдим этилади.
Шавкат Мирзиёев ушбу туманда туячиликни ривожлантириш ишларига алоҳида эътибор қаратди. Бу ерда минг бош туя ва 500 бош наслли эчки боқишга мўлжалланган чорвачилик комплекс мажмуасини барпо этиш режалаштирилди.
Мажмуада йилига минг тонна туя, 300 тонна эчки сути олиниб, шу ерда қайта ишланади. Бу жой нафақат туя ва эчкичилик мажмуаси, балки йилига 10 минг сайёҳни қабул қиладиган замонавий экотуризм марказига айланади.
Президент мажмуани Мустақиллик байрамигача қуриб битказиш ва сайёҳларга зарур шароит яратиш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берди.

Икром Раҳмон