Қўшинларнинг қурол-аслаҳа ва алоқа воситалари таъминланиши, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлигига эътибор қаратилди.
Бугун, 18 март куни Президент Самарқанд вилоятига ташрифининг иккинчи кунида Миллий гвардия бўлинмаси фаолияти билан танишиди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар қилди.
Президентга Самарқанд шаҳрининг “Ватанпарвар” маҳалласидаги Ҳарбий қисм тизимида амалга оширилаётган ишлар, ҳарбийларга яратилаётган шароитлар ҳақида ахборот берилди.
Қўшинларнинг қурол-аслаҳа ва алоқа воситалари таъминланиши, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлигига эътибор қаратилди.
Ўзбекистон Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони вазиятни доимий таҳлил қилиш, хатарларнинг олдини олдини олиш, жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича кўрсатмалар берди.
Шунингдек, Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур каби буюк саркардаларимиз ҳарбий маҳоратини ўрганиш, ўқув-тактик методикани ривожлантириш, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ва руҳий тайёргарлигини ошириш зарурлигини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев замонавий ҳарбий техника ва қурол-яроғларни кўздан кечирди. Таклиф этилаётган ҳарбий кийимлар билан танишди.
“Ҳарбий либослар миллийлигимизни акс эттирадиган, тарихда қоладиган бўлиши керак. Шунинг учун бу масалани ҳар томонлама ўйлаш, лойиҳаларни халқ муҳокамасига қўйиш зарур”, деди Шавкат Мирзиёев.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятига ташрифи ниҳоясига етди.