...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев Абдулла Ариповга илмий ходимлар учун уй-жой ажратиш бўйича топшириқ берди


09:34, 09.04.2018 Жамият
 2 933

Прзезидент илм-фан ходимлари билан учрашув ўтказди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўсимлик моддалари кимёси институтига ташриф буюргани ва у ерда илм-фан ходимлари билан учрашув ўтказганини хабар қилган эдик.
 
Ушбу учрашувда Умумий ва ноорганик кимё институти профессори Бахтиёр Зокиров илмий ходимларнинг уй-жойлар билан таъминланиши масаласида Президентга мурожаат қилди:
 
“Бизнинг ходимимизга охирги марта 31 йил олдин, 1987 йилда квартира ажратилган экан. Сизга катта раҳмат, шу йилнинг ўзида 5 нафар ёш олимимиз имтиёзли квартирага эга бўлди. Шу болаларнинг кўзлари ёниб турибди. Улар ушбу йиғилишга келаётганимда ёшлар номидан сизга миннатдорчилик билдиришимизни сўрашди. Улар уйли-жойли ватанли бўлди. Бу уларнинг илмий ишига ҳам катта ёрдам бўлади. Шуларнинг икки нафари яқинда фан доктори бўлиш арафасида, чунки уларда энди илм-фан билан шуғулланиш учун шароит бор”.
 
Шавкат Мирзиёев бу борада қуйидагиларни билдирди:
 
“Илмий ходимнинг энг катта масаласи унга худо илм берган, лекин унга уй топишни бермаган. Шунинг учун ҳар йили илмий ходимларга икки ва тўрт хонали уйлар берилиши керак ва улар нечанчи йилда уйли бўлишлариини ҳам билишлари керак. Ҳар бир институт чет элдан олиб келган ўқтиувчи ёки илмий ходимларга хизмат уйлари қилиб берилсин”. 
Икром Раҳмон

Теглар:илмий ходим уй 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар