...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев “Касаба уюшма ҳаракати олдидаги хизматлари учун” Фахрий олтин нишони билан тақдирланади


10:34, 25.12.2018 Жамият
 2 121

“Касаба уюшма ҳаракати олдидаги хизматлари учун” фахрий олтин нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги таклиф бир овоздан қўллаб-қувватланди.

Тошкентдаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида Касаба уюшмалари Умумконфедерацияси ижроия қўмитасининг сайёр йиғилиши бўлиб ўтди.
 
Унда Касаба уюшмалари Умумконфедерацияси ижроия қўмитасининг сайёр йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Касаба уюшмалари Умумконфедерациясининг “Касаба уюшма ҳаракати олдидаги хизматлари учун” фахрий олтин нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги таклиф киритилди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.
 
Йиғилишда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раҳбарияти ва масъул ходимлари, тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари ва ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари раҳбарлари, шунингдек, Касаба уюшмалари Умумконфедерацияси ижроия қўмитаси раҳбарлари ва аъзолари, Арманистон, Беларусь, Озарбайжон, Тожикистон, Қирғизистон каби давлатларнинг касаба уюшмалари раҳбарлари иштирок этди.
 
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раиси Қудратилла Рафиков, Касаба уюшмалари Умумконфедерацияси президенти Михаил Шмаков, Касаба уюшмалари Умумконфедерацияси вице-президенти, МДҲ ўрмон хўжалиги тармоқлари халқаро касаба уюшмалари федерацияси раиси Виктор Карнюшин ва бошқалар касаба уюшмалари фаолиятида халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш инсон ҳуқуқ ва манфаатларининг муҳим омили эканини таъкидлади.
 
Ўзбекистон Республикаси меҳнаткашларининг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини таъминлаш, умуммиллий миқёсда ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон касаба уюшмалари нуфузини ошириш борасидаги улкан ҳиссаси учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Касаба уюшмалари Умумконфедерациясининг “Касаба уюшма ҳаракати олдидаги хизматлари учун” фахрий олтин нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги таклиф бир овоздан қўллаб-қувватланди.
 
Сайёр йиғилишда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясини Касаба уюшмалари Умумконфедерацияси аъзолигига қабул қилиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди ва ушбу масала бир овоздан қўллаб-қувватланиб, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси касаба уюшмалари Умумконфедерацияси аъзолигига қабул қилинди.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Касаба уюшмалари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар