...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мейвезер Конор Мак-Грегорга қарши жангга тайёр


14:58, 19.03.2018 Спорт
 5 769

Мейвезер энди аралаш курашда омадини синаб кўрмоқчи.

Америкалик боксчи кичик Флойд Мэйвезер классик боксдан аралаш яккакурашга ўтишига изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, боксчи ММА (Аралаш яккакуруш жанги) лицензиясини олмоқчи. Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар берди.
 
“Барчаси учун вақт керак, биз лицензия олишга ариза топширмоқчимиз ва кураша оламиз деб ҳисоблаймиз”, деди Мейвезер.
 
Маълумот ўрнида, аввал Мейвезер ирландиялик аралаш яккакураш жангчиси Конор Мак-Грегор билан яна бир жанг ўтқазишга тайёрлиги ҳақидаги маълумотни рад қилган эди.


 
Америкалик ирланд билан баскетбол ўйнашга тайёр эканини, аммо ММАда жанг қилмаслигини айтган.
 
Икки жангчи ўртасидаги бокс қоидаларига кўра ўтган биринчи жангда техник нокауд билан Мейвезер ғалаба қозонган эди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ММА Бокс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!