...
МЕНЮ
ONLINE TV

Меҳрибон Алиева сайловда кимга овоз берди, турмуш ўртоғигами?


20:58, 11.04.2018 Олам
 6 248

Навбатдан ташқари сайловда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда.

Озарбайжонда навбатдан ташқари президент сайлови бўлиб ўтмоқда. Маҳаллий вақт билан 17:00да 69 фоиз сайловчи ўз овозини бериб бўлган.
 
Амалдаги Президент Илҳом Алиев оила аъзолари билан бирга мазкур сайловда овоз бериш учун сайлов участкасига ташриф буюрди.
 
Илҳом Алиевнинг рафиқаси, мамлакат вице-президенти Меҳрибон Алиева кимга овоз бергани номаълум.


 
Ўз навбатида, Президент оиласидан ташқари Алиевнинг сайловдаги рақобатчилари ҳам овоз бериб бўлган.
 
Аввалроқ, Озарбайжонда навбатдан ташқари сайлов ўтказилиши ва унда саккиз номзод рўйхатга олингани ҳақида хабар берган эдик.
 
Маълумот ўрнида, мазкур сайловда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо- Улуғбек Абдусаломов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси кузатувчи сифатида иштирок этмоқда.
 
Делегация аъзолари МСК ҳодими Заур Асланов, Спикер ўринбосари Сарвар Отамуродов, сенаторлар Матмуродов ва Гавҳар Алимова, шунингдек, бир нафар Қонунчилик палатаси депутатидан иборат. 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Озарбайжон сайлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!