...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мессининг “Барселона” маъмуриятига қўйган талаби қондирилмади


10:14, 23.09.2017 Спорт
 3 002

“Атлетико” раҳбарияти асосий рақибларидан бирига футболчи сотишни нотўғри иш деб ҳисоблайди.

Каталониянинг “Барселона” клуби етакчиси Лионель Месси ёзги трансферлар ойнаси вақтида жамоа раҳбариятидан “Атлетико” клубининг икки футболчиси: Антуан Гризманн ва Сауль Ньигесларни сотиб олишни сўраган.
 
Маълум бўлишича, “Барселона” ушбу футболчиларни сотиб олишга тайёр бўлган. Бироқ “Атлетико” клуби раҳбарияти ўз футболчиларини асосий рақибларидан бирига сотишни жоиз топмаган.
 
Олдинроқ “Барселона” Гризманнга 140 миллион евро таклиф қилгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Бироқ “Атлетико” бу таклифга ҳам рад жавобини берган.
 
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” жорий йилги ёзги трансферлар ойнаси вақтида Хитойнинг “Гуанжоу Эвергранд” клубидан Паулиньо, “Боруссия” Дортмунд клубидан Усмон Дембеле ва Португалиянинг “Бенфика” жамоасидан Нелсон Семеду каби футболчиларни сотиб олди.
 
Италиянинг “Милан” жамоасидан “Барселона” тарбияланувчиси Жерар Деулофэу ортга қайтарилди.
 
Каталонияликлар шунингдек, бразилиялик ҳужумчи Неймарни Франциянинг “ПСЖ” жамоасига фантастик нарх — 222 миллион евро эвазига пуллашди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Лионель Месси Барселона Неймар ПСЖ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!