Каталонияликлар Лионель Месси билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи бўлишган, бироқ...
Хабарда айтилишича, томонлар аллақачон ўзаро 2021 йилга қадар шартнома имзолашга улгуришган, бироқ бу ҳақда ҳозирча расмий маълумот беришни исташмаяпти.
Бундан ташқари, каталонияликлар раҳбарияти Месси билан бир умрлик шартнома имзолаш устида ишлашмоқда.
Бу иш борасида каталонияликлар тезкорлик билан керакли ишларни амалга оширишмоқда.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, Лионель Месси ҳеч қачон бошқа жамоага ўтиш ёки “Барселона”дан кетиш ҳақида ўйламаган.
Маълумот учун, аргентиналик футбол юлдузи “Барселона” академиясига 2000 йил, аниқроғи 13 ёшида ташриф буюрган. “Барселона” асосий таркибида эса 2004 йилнинг 16 октябрь куни илк марта майдонга тушган.
Месси дебютини ўтказган куни у 17 ёш, 3 ой ва 22 кунга тўлганди. Ҳужумчи бугунга қадар “кўк-анорранглилар” сафида 393 ўйинда майдонга тушган ва 361 та гол урган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ “Барселона” Лионель Месси билан янги шартнома имзолаш борасида келишиб олгани ҳақида хабар бергандик.
Лекин бу хабарнинг эълон қилинганига, мана, орадан деярли 6 ой ўтди, аммо ҳозирча бирор-бир расмий янгиликдан дарак йўқ.