...
МЕНЮ
ONLINE TV

Mercedes-Benz: “51 та ёнғин кузатилди. Уларни қайтариб оламиз”


12:22, 04.03.2017 Технология
 3 008

Mercedes-Benz машиналарда кузатилган 51 та ёнғин ҳолатидан сўнг уларни қайтариб олишини маълум қилди.

Daimler автоконсерни Mercedes-Benz сўнгги русумидаги автомобилларининг эҳтиёт қисмларида кузатилган 51 та ёнғин ҳолатидан сўнг машиналарни қайтариб олиши маълум қилди.
 
Ёнғин шароитида ҳеч ким зарар кўрмаган. Концерн июнь ойидан бошлаб миллионга яқин автомобилни савдодан қайтариб олмоқчи.
 
Қайд қилинган 51 та ёнғин ҳолатларидан 30 таси АҚШда кузатилган. Шикоятлар AMG моделининг сўнгги русумлари устидан келиб тушмоқда.
 
Бу машиналар маркаси 2016 нинг энг яхши авто-бренди номига лойиқ топилган эди.
 
Аввалроқ, Япониянинг Mazda Motor Corporation компанияси Россия Федерациясига сотилган 12 301 та Mazda 6 (GG/GY) автомобилларини қайтариб олиши ҳақида хабар берган эдик.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Mercedes-Benz Daimler Ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!