...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мельбурнда автомобиль одамлар устига ҳайдалди. Бу терактми?


10:24, 20.01.2017 Олам
 2 301

Айни вақтда автомобиль ҳайдовчиси қўлга олинган. У полиция томонидан сўроқ қилиняпти.

Австралиянинг Мельбурн шаҳри марказида автомобиль одамлар тўдаси устига ҳайдаб кирилиши оқибатида 20 киши жароҳатланди. Улар орасида бир гўдак ҳам борлиги маълум қилинди. Бундан ташқари, воқеа сабаб 3 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар қилди.
 
Айни вақтда автомобиль ҳайдовчиси қўлга олинган. У полиция томонидан сўроқ қилиняпти.
 
Полиция вакиллари бу воқеага террорчилик гуруҳи алоқадор эмас, дея тахмин қилмоқда. Бу борада бугун, 20 январь куни матбуот анжумани ҳам ташкил этилган.
 
Шунга ўхшаш воқеа 8 январь куни Қуддус шаҳрида ҳам рўй берганди. Ўшанда юк автомобили ҳарбийлар устига қасддан ҳайдалиши оқибатида 4 киши қурбон бўлди.
 
Ўтган йилнинг 14 июлида эса Франциянинг Ницца шаҳрида юк машинаси одамлар устига ҳайдалганди. Ўшанда 84 киши ҳалок бўлди.  
 
2016 йилнинг 19 декабрида ҳам шунга ўхшаш ҳолат қайд этилганди. Берлиндаги Курфюрстендамм кўчаси ҳудудида ташкил қилинган Рождество ярмаркасига катта юк машинасининг келиб урилиши оқибатида 12 киши вафот этди.
Дурдона Расулова

Теглар:Мельбурн 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!