Боланинг қўлини чиқариб олиш учун нақд 12 киши тер тўкди.
Тўрт ёшли Лео Шортҳаус қўлини савдо аппаритининг маҳсулот олинадиган тешигига қўлини тиққан ва аппаратдаги ўғирликка қарши механизм дарҳол боланинг қўлини қисиб қолган.
Боланинг отаси Арон Шортҳауснинг айтишича, Лео ўта қизиқувчан бола ва савдо аппаратини олдин кўрмаган.
Қутқарув ишига тўрт нафар ўт ўчирувчи, полиция ва тез ёрдам ходимлари билан жами 12 киши жалб этилди.
Мельбурн ўт очириш хизмати вакилининг айтишича, мазкур воқеа билан боғлиқ қутқарув операцияси жуда қийин ҳисобланади. Аппаратнинг ўғирликка қарши механизми қопқондек ишлайди ва боланинг қўлини ичкарига тортиб олган.