“Пекин – Мельбурн” рейси йўловчиси бўлган асли австралиялик қиз парвоз вақтида мусиқа тинглаб, ҳордиқ чиқариб кетаётган эди. Аммо кутилмаганда, қулоғидаги мусиқа садолари портлаш овозига айланиб кетди...
Жабрланувчи сўзларига кўра, портлаш пайтида ухлаётган бўлган, юз қисмида ўта юқори ҳароратни ҳис этиб, уйғонган. “Мен юзимни маҳкам ушлаб олдим, шу пайт бўйнимга “наушник” тушди. Кейин уларни полга ташладим”, дейди қиз.
Борт кузатувчилари кутилмаган ҳодисага тезда эътибор қаратишган, наушник дарҳол сувли идишга солинган. Қизнинг сўзларига кўра, шу вақт ичида қурилма батареяси ва қопқоғи эришга угурган экан.
Самолёт қўнгунига қадар, унинг салонида куйган пластмасса ва симлар ҳиди пайдо бўлган. Натижада, йўловчилар нафаси қайтиб, йўтала бошлаган.
Австралия транспорт бошқармаси ушбу ҳодисага қурилма батареясининг ёниб кетиши сабаб бўлганини аниқлади. Шу муносабат билан, бошқарма вакиллари йўловчиларни парвозлар вақтида симсиз қурилмалардан фойдаланмасликка чақирмоқда.