Маълумотларга кўра, сўнгги йилларда актёрнинг саломатлиги ёмонлашган.
Кеча, 19 январь куни “Робокоп”, “Твин Пиксе” каби фильмлардаги роллари билан машҳур бўлган Голливуд актёри Мигель Феррер вафот этди. У 62 ёшда эди. Бу ҳақда “Thesun.co.uk” хабар бермоқда.
Хабарларда айтилишича, сўнгги йилларда актёрнинг саломатлиги ёмонлашган. Текширувлар чоғида унда саратон касаллиги аниқланган. Актёр Лос-Анжелесдаги уйида, яқинлари даврасида жон берган.
Маълумот учун, актёр 1955 йилнинг 7 февралида Калифорниянинг Санта-Моника шаҳрида таваллуд топган. У “Оскар” мукофоти соҳибит эди. У актёр Хосе Феррер ҳамда хонанда Розмари Клунининг фарзанди эди.

Умида Якубова